Линклар

Халқаро дипломатлар Москва ва Пекинга йўл олди


Россия президенти Владимир Путин (ч) ва ХХР раиси Ху Цзинтао (ч).

Россия президенти Владимир Путин (ч) ва ХХР раиси Ху Цзинтао (ч).

Халқаро майдонда Сурияни дастаклаётган Россия ва Хитойга дипломатик босим кўрсатиш ҳаракатлари кузатилмоқда. Жаҳон миқёсидаги дипломатлар Сурияда қон тўкилишининг олдини олиш учун Москва ва Пекинни президент Башар Ассадга қарши қатъийроқ позиция эгаллашга кўндирмоқчилар.

Хусусан, душанба ва сешанба кунлари БМТ ва Араб лигаси халқаро элчиси Кофи Аннаннинг Россия президенти Владимир Путин ҳамда ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашиши кутилмоқда. Пекинда эса бугун БМТ Бош котиби Бан Ки Мун Хитой Халқ Республикаси раиси Ху Цзинтао ва бошқа мансабдорлар билан учрашади.

Россия билан Хитой ҳам аъзоси бўлган БМТ Хавфсизлик кенгаши жума куни Суриядаги халқаро кузатувчилар миссиясини узайтириш масаласини кўриб чиқиши керак.

Суриянинг Тремса қишлоғида 12 июл куни бўлиб ўтган ва фаоллар томонидан қатлиом дея баҳоланган жанглардан сўнг халқаро майдонда Ассадга қарши танқид кучая бошлагани кузатилади.
XS
SM
MD
LG