Линклар

logo-print

Қизил Хоч Суриядаги зиддиятни фуқаролик уруши ўлароқ таснифламоқда


Суриянинг Ростон шаҳрида юрган Халқаро Қизил Хоч қўмитаси машинаси, 2012 йил 14 марти (YouTube порталидаги видеодан олинган сурат).

Суриянинг Ростон шаҳрида юрган Халқаро Қизил Хоч қўмитаси машинаси, 2012 йил 14 марти (YouTube порталидаги видеодан олинган сурат).

Халқаро Қизил Хоч қўмитаси Сурияда 16 ойдан буён давом этаётган зиддиятни фуқаролик уруши деб баҳолаши ҳақида баёнот тарқатди.

Мазкур қарор бундан буён Сурияда ўзаро уришаётган томонларнинг хатти-ҳаракати Уруш қурбонларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Женева конвенцияси тамойилларидан келиб чиққан ҳолда қаралишини, хусусан, эндиликда тўқнашувлар чоғида тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши ҳарбий жиноят ўлароқ баҳоланиши мумкинлигини англатади.

Қароргоҳи Лондонда бўлган суриялик ҳуқуқ фаоллари маълумотларига кўра, якшанба куни Суриянинг турли ҳудудларида камида 55 киши ҳалок бўлган.

Кеча Сурия расмийлари Тремса қишлоғи ўққа тутилган пайтда ҳукумат кучлари оғир қуроллардан фойдалангани хусусидаги баёнотларни рад этди. Пайшанба куни қақшатқич жанглар борган мазкур қишлоқда 200 дан зиёд киши ҳалок бўлган ва бу қатлиом ўлароқ таснифланаётганди.

Ҳафта сўнгида Тремсага борган БМТ кузатувчилари суриялик ҳарбийлар жанг чоғида тўплар, танклар ва вертолётлардан фойдаланганига оид далиллар топганини билдиргандилар.
XS
SM
MD
LG