Линклар

Марин Ле Пен тарафдорлари Мадоннани судга бермоқчи


Америкалик поп-юлдуз Мадонна.

Америкалик поп-юлдуз Мадонна.

Франциянинг ўнг радикал қарашдаги Миллий Жабҳа партияси америкалик қўшиқчи Мадоннани судга бериш ниятида.

Партия вакиллари норозилигига Мадоннанинг шанба оқшомида Парижда ўтган концертида Миллий Жабҳа лидери Марин Ли Пеннинг пешонасида нацистик свастика ёпиштирилгани акс этмиш видеоролик намойиш қилингани сабаб бўлди.

Қўшиқчи мазкур видеони аввал ҳам турли мамлакатларда ўтказилган концертларида намойиш қилганди.

Мадоннанинг хатти-ҳаракатларидан ғазабга тўлган Ле Пен тарафдорлари, агар қўшиқчи бу роликни Париждаги чиқишида ҳам намойиш қилса, судга мурожаат қилишларини билдиргандилар.

Марин Ле Пен ўзи бошчилик қилаётган Миллий Жабҳа ирқчи ва антисемитизм тарафдори эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
XS
SM
MD
LG