Линклар

КХДР Бош штаби бошлиғи истеъфо берди


Шимолий Кореяда мамлакатда таъсири энг кучли бўлган раҳбарлардан бири – Қуролли кучлар Бош штаби раҳбари Ри Ён Хо истеъфога чиқди.

Жанубий Корея ахборот агентлиги у касаллиги туфайли лавозимидан озод қилганини хабар қилмоқда. 70 ёшли сиёсатчини айнан қандай хасталик безовта қилаётгани ва унинг ўрнига ким келиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Ри КХДРда ягона бўлган ҳукмрон Меҳнат партияси раҳбариятига аъзоликдан ҳам озод қилинган.

Шимолий Корея армиясига 2009 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган Ри Ён Хо мамлакатнинг амалдаги раҳбари Ким Чен Унга яқин кишилардан бири бўлиб ҳисобланади. Маълумотларга кўра, айнан шу одам ёш лидерга 2011 йил декабрида унинг отаси Ким Чен Ир вафот этганидан сўнг армия устидан назорат ўрнатишда ёрдам берган.
XS
SM
MD
LG