Линклар

logo-print

Грузияда мухолифатчилар кўп минг кишилик митинг ўтказди


Жанубий Осетиядан унча узоқ бўлмаган Гори шаҳрида якшанба оқшомида миллиардер Бидзина Иванишвили бошчилигидаги “Грузия орзуси” мухолифат коалицияси тарафдорларининг кўп минг кишилик митинги бўлиб ўтди.

Озодлик мухбири Георгий Кобаладзенинг хабар қилишича, мухолифат коалицияси митингининг асосий мавзуси тўрт йил аввалги воқеалар бўлган.

Митингда сўзга чиққан Иванишвили 2008 йилда урушни бошдан кечирган грузинлар ва осетинларни ярашишга чақирди.

“Грузия орзуси” лидери Гори аҳлига Россия билан тил топишиш ҳамда деҳқонларга Россия бозорини қайтариб олиб беришни ваъда қилди. Аммо, унинг айтишича, то Михаил Саакашвили иқтидорда экан, бу ишларни амалга ошириб бўлмайди.

Иванишвили ўз нутқини “Картли” минтақасидаги барчани жорий йил октябрига мўлжалланган парламент сайловларига келиб, мамлакатда ҳокимият алмашишини таъминлашга чақириш билан якунлади.
XS
SM
MD
LG