Линклар

Ўзбекистонлик машхур дзюдочи Абдулла Тангриев қонида наша аломатлари аниқлангани учун Лондон Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнаша олмайди.

Ўзбекистон Дзюдо Федерацияси бу ҳақда маълум қилди. Тангриев 2008 йилги Пекин Ёзги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндоридир.

У дзюдо бўйича ўз вазн тоифасида ўтган йилги Жаҳон чемпионатининг мутлақ ғолиби, уч карра бронза медали соҳиби ҳам ҳисобланади.

Ўзбекистонлик спортчилар Лондон Олимпиадасида дзюдо, эркин ва юнон-рим кураши, бокс, батутдан сакраш, бадиий ва спорт гимнастика бўйича совринли ўринларга умид қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG