Линклар

Бугун Швециянинг Остерсунд шаҳрида ўзбек имомига суиқасд бўйича маҳкама давом этади.

Швед полицияси 2010 йилдан буён Швецияда яшаб келган эр-хотинга нисбатан суиқасд уринишига кўмаклашганлик юзасидан айблов эълон қилган.

Бугунги маҳкамада суиқасд уринишига кўмаклашганликда айбланаётган эркак сўроққа тутилиши кутилмоқда.

Швециянинг Остерсунд шаҳрида ўтаётган маҳкаманинг иккинчи куни суиқасд уринишига кўмаклашганликда айбланаётган аёл Ўзбекистон махсус хизматларига алоқаси йўқлигини айтган эди.

Шу йилнинг 22 феврал куни Стромсунддаги уйи даҳлизида отиб кетилган таниқли имом Обидхон қори Назаров ҳануз шифохонада кома ҳолатида қолмоқда.

Швед прокурори суиқасд уринишини амалга оширган шахсга нисбатан қидирув эълон қилинганини билдирган.
XS
SM
MD
LG