Линклар

logo-print
Хитойнинг China Southern Airlines ширкатига қарашли учқич пайшанба куни Урумчидан Тошкентга биринчи парвозни амалга оширди.

Шу билан "Тошкент-Урумчи" йўналиши бўйича авиақатнов қайта тикланди. Рейслар ҳафтасига бир марта амалга оширилади.

China Southern Airlines тарқатган маълумотга кўра, Урумчидан Тошкентга парвозлар пайшанба кунлари, ортга эса пайшанбадан жумага ўтар кечаси амалга оширилади.

Тез орада “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкати ҳам “Урумчи-Тошкент” йўналиши бўйича парвозларни тиклайди.
XS
SM
MD
LG