Линклар

Дуниёнинг турли мамлакатларидан минглаб спортчи 2012 Ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш учун Лондонга етиб кела бошлади.

Нуфузли спорт мусобоқалари 27 июлда бошланади. Лондоннинг “Хитроу” аэропорти бугун 120 минг йўловчини кутиб олмоқда.

Бу ҳар кунгидан 10 минг йўловчига кўпдир. Шаҳарда хавфсизликни таъминлаш учун уч ярим минг қўшимча қўшин жалб этилади.

Лондон шарқидаги Олимпиада қишлоғи дунёнинг 200дан ортиқ давлатидан келадиган 16 мингдан зиёд спортчи ва расмийларни қабул қилади.

Лондон Олимпияда ўйинлари 12 августгача давом этади.
XS
SM
MD
LG