Линклар

Тошкент-Урумчи рейси Хитой сўрови билан очилди


Ўзбекистон бозорларидаги аксар моллар Хитой бозорларидан келмоқда.

Ўзбекистон бозорларидаги аксар моллар Хитой бозорларидан келмоқда.

Бундан икки йил аввал ҳеч бир изоҳсиз олиб ташланган Тошкент-Урумчи рейси¸ жорий йилнинг 13 июлидан бошлаб қайта йўлга қўйилди. Ҳафтасига бир марта Хитой учқичлари амалга оширадиган бу рейс¸ норасмий манбаларга кўра¸ Пекин ҳукумати ташаббуси билан қайта очилган.

13 июлдан бошлаб Хитой ҳаво йўлларига қарашли учқичлар ҳафтанинг ҳар жума куни бир марта Тошкент-Урумчи йўналишида парвоз қила бошлади.

Барча йўналишдаги учқичларга билет сотиш билан шуғулланувчи Тошкентдаги Долорестур ширкати ходимига кўра¸ биринчи уч ҳафталик рейсларга чипталар дарҳол сотиб бўлинган.

- Энг яқин муҳлат 3 август¸ қайтиш 9 август. Ўзбекистон фуқаролари учун билет нархи 1 миллион 928 минг сўм¸ дейди Тошкетдаги чипта сотувчи йигит.

Бундан роппа-роса икки йил аввал айни ëзда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиаширкати Тошкент-Урумчи рейсини ҳеч бир изоҳ ва тушунтиришсиз ëпиб қўйган эди.

Ҳафтасига уч марта қатнаëтган бу рейсларнинг кутилмаганда ëпилиши оқибатида Хитойдан товар ташувчи савдогарлар деярли ишсиз қолган эди. Унгача аксар савдогарлар Урумчига учиб¸ у ерда сотиб олинган катта миқдордаги истеъмол молларини юк машиналари ëки темир йўл орқали Ўзбекистонга юбориш билан банд эди. Бир соату 50 дақиқа давом этадиган Тошкент-Урумчи рейси тўхтатилгач¸ “хитойчи савдогарлар” Тошкентдан атиги 1525 километр масофада бўлган бу бозор шаҳарга бориш учун аввалига 5 соатдан кўпроқ Пекинга¸ сўнгра Пекиндан Урумчига икки соатдан кўпроқ учишга мажбур бўлди.

Ўзбек тадбиркорлари¸ Тошкент-Урумчи рейси ëпилгани билан Хитой¸ хусусан Урумчидан мол олиб келишни тўхтатмаган бўлса-да¸ бу рейснинг очилиши улар учун анча қулайлик яратади¸ дейди тошкентлик савдогар Саид Аҳмедов:

- Ўзбек тадбиркорлари йўл ëпилди¸ деб қараб тургани йўқ. Пекин орқали¸ ëки Ҳиндистон орқали¸ ë бўлмаса¸ Россия ва Қозоғистон орқали барибир Урумчига бораëтган эди.

Рейснинг очилиши нафақат савдогарлар¸ балки ҳаммага¸ хусусан Ўзбекистондаги уйғурларга ҳам қулайлик яратади. Уларнинг Урумчидаги қариндошларини кўриб келиши яна осонлашди. Бу иқтисодга ҳам фақат яхши томондан таъсир кўрсатиши мумкин. Хитойдан келаëтган аксар моллар карго самолëтлар ëки темир йўл контейнерлари орқали киради. Шунинг учун рейснинг ëпилиб¸ очилиши бу моллар йўлига тўсиқ бўла олмади¸ дейди тошкентлик савдогар.

Тошкент марказидаги бозорда йиллардан бери савдо билан шуғулланиб келаëтган иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов¸ Тошкент-Урумчи рейси 2010 йилда Ўзбекистон иқтисодининг сердаромад соҳаларини ўз монополиясига айлантирган қудратли гуруҳлар манфаати учун ëпилганини айтади. Қирғизистон жанубида миллий низо чиқиб¸ ўзаро чегаралар ëпилган¸ Қирғизистон орқали Хитой молларини олиб келиш йўллари оддий савдогар учун тақа-тақ ëпилган пайтда¸ Тошкент-Урумчи рейси ҳам бекор этилган эди.

- Гапнинг индаллосини айтганда¸ Абу Саҳий манфаат кўрди. Чунки Ўзбекистон Хитой товарини олиб кираëтган ягона Абу Саҳий эди. Чегаралар ëпиқ, юқорида мен айтган қонунсизликлар, валюта айрибошлаш ва ҳоказолар фақат энг юқори Абу Саҳийга бориб тақалади. Абу Саҳий орқали президент девонининг манфаатлари ëтади.

Бу ширкат Хитойдан Ўзбекистонга йилига 5-6 миллиард долларлик товар келтиради. Бу Ўзбекистон савдосида ўз аксини топмайди. Улар ҳаммаси темир йўлда, машинада келади¸ дейди тошкентлик бу савдогар.

Энг юқори эшелонлар манфаати учун бекитилган бу савдо йўли¸ Хитой Ўзбекистон иқтисодига сармоя ëтқизаëтган асосий давлатга айлангани учун¸ Пекин сўрови билан амалга оширилганини тахмин қилиш мумкин¸ дейди Озодлик билан суҳбатда Шосалимов.

- Уни амалга оширишдан мақсад¸ гўëки Ўзбекистонда Хитойдан келтирилаëтган моллар оқимини камайтириш, Ўзбекистон ички бозорини ҳимоя қилиш, шу нарсалар асосида қилингандай бўлди. Лекин Хитойдаги бизнесменлар Ўзбекистон ҳукуматига таъсир қила бошлашди.

Хабарингиз бор¸ Ўзбекистон Хитой билан газ контракти олиб борилаяпти. Ўзбекистон иқтисодининг ниҳоятда қийналиб бораëтганини Хитойдаги компаниялар билиб, улар Ўзбекистон ҳукуматининг айрим амалдорларига таъсир қилиб дўстона алоқаларни яхшилаш ва ҳоказолар билан амалга оширган бўлишлари мумкин. Менинг фикрим шунақа. Чунки ҳукуматнинг ўзи ëпди, ўзи очди¸ дейди Жаҳонгир Шосалимов.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG