Линклар

logo-print
Россиянинг футбол бўйича миллий терма жамоасига Фабио Капелло мураббий этиб тайинланди.

Янги мураббий билан шартнома 2014 йил Бразилияда бўладиган жаҳон чемпионати тугагунига қадар амалда бўлади.

“Sport Express” журналининг ёзишича, италиялик Капелло йилига 6 миллион евролик ҳақ эвазига Россия жамоасига мураббийлик қилишга рози бўлган.

Россия Евро 2012 ўйинларининг дастлабки босқичида мувафақиятсизликка учраши ортидан жамоа мураббийси холландиялик Дик Адвокат истеъфо берган эди.

66 яшар Фабио Капелло ўтмишда Италиянинг Милан, Рим ва Ювентус жамоаларига ҳамда Англия терма жамоасига мураббийлик қилган.
XS
SM
MD
LG