Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:34

Телефон суҳбатларини махфий ëзиб олиш кўпаймоқда


Россияда телефони махфий хизматлар томонидан эшитиладиган шахслар сони кейинги йилларда кескин ошиб кетди. Бу бир томондан ҳукуматнинг мухолифат ва унинг тарафдорларига тазйиқ ўтказиш¸ уларни дискредитация қилиш мақсадида компромат йиғиш уринишининг маҳсулидир. Айни пайтда кузатувчилар¸ Россия хавфсизлик хизматлари ўртасидаги рақобатнинг кучайиши ҳам¸ телефон суҳбатларининг оммавий тарзда эшитилишига олиб келганини айтмоқда.

Владимир Рижков - Россия махфий хизматлари уюштирган туҳмат кампанияси қурбонларидан бири.

Январ ойида авжига чиққан ҳукуматга қарши норозилик намойишлари пайтида Рижков ва унинг яна бир мухолифатчи ўртоғи¸ Давлат Думаси депутати Геннадий Гудков телефон орқали шаҳар марказидаги кафелардан бирида учрашиш ҳақида келишиб оладилар.

Бу учрашувда иккала мухолифатчи айрим зиддиятли сиëсатчилардан узоқлашиш ҳақида "хос суҳбатж қилмоқчи бўлишади.

Аммо Рижков ва Гудковнинг кафедаги суҳбати мутлақо хос бўлмайди. Икки мухолифатчи кафега келгунга қадар учинчи шахс уларга тақдим этилган стол тагига яширин видеокамера қўйиб¸ улар суҳбатини видеотасвирга туширади.

Кўп ўтмай¸ ҳар иккала суҳбатдошни ҳам эсанкиратган ҳолда¸ бу видеосуҳбат Россия махфий хизматларига алоқадорликда гумонланадиган Life News Интернет сайтида пайдо бўлади.

Рижковга кўра¸ бу воқеанинг фақат бир изоҳи бор:

- Гудков билан учрашувни телефон орқали уюштирдик. Мен телефон суҳбатида қаерда учрашишимизни айтмадим. “Ўтган сафар кўришган жойимизда учрашайлик”¸ дедим¸ холос. Шундай бўлса-да¸ суҳбатни ëзиб олишибди. Бу бизни мунтазам эшитишади¸ демакдир¸ дейди Рижков Озодлик мухбирига.

Рижков ва Гудков хос суҳбатининг ëзиб олиниб¸ сўнгра овоза этилиши¸ кейинги пайтда Россия махфий хизматлари томонидан мухолифатчиларга қарши уюштирилаëтган кенг кўламли кампаниянинг бир қисми¸ холос. Борис Немцов ва Иля Яшинларнинг хос мавзудаги хос сўзлашувлари ҳам Кремлга хизмат қилувчи сариқ сайтларда чоп этилди.

Таҳлилчиларга кўра¸ бундан кўзланаëтган мақсад нафақат мухолифатчиларни эл орасида обрўсизлантириш¸ балки улар ичига низо солиб¸ мухолифатни ичдан емириш¸ уни тарқатиб ташлаш ҳамдир.

Мутахассисларга кўра¸ кейинги беш йил ичида россияликлар орасида телефон суҳбатлари тинимсиз эшитиладиганлар сони бир неча бараварга ошган. Бунинг сабабларидан бири¸ хавфсизлик тизимлари орасидаги ички рақобатнинг кучайиши бўлса¸ бошқаси технология тараққий қилгани боис¸ телефонларни оммавий тарзда эшитиш ва ëзиб олишнинг осонлашиб қолганидир¸ деган фикрда кузатувчилар.

Ню Йорк университетининг Россия хавфсизлик тизимлари бўйича профессори Марк Галеотти¸ Ички ишлар вазирлиги¸ Федерал хавфсизлик хизмати ва Тергов қўмитасининг ўз ваколатларини ошириш¸ бюджетдан кўпроқ пул олиш ва энг тепага таъсирини кучайтириш йўлидаги ўзаро кураши¸ уларни бир-бирини пойлаш пойгасига олиб кирганини айтади:

- Президент Путин ва ҳокимият тепасидагилар билан брифингларда ўзини ҳамма нарсадан хабардор қилиб кўрсатиш¸ бюджетдан кўпроқ пул олиш учун асосий мезонлардан бири. Бунақа брифингларда хавфсизлик тизимлари раҳбари нимадандир бехабар бўлиб чиқса¸ бу унинг учун фалокатдир. Шунинг учун уларнинг ҳаммаси Путинга биринчи бўлиб хабар етказишга¸ кимнидир биринчи қамоққа олиш¸ жосусни биринчи бўлиб ушлашга интилади. Бундай биринчилик учун улар нафақат гумон қилинаëтганлар¸ балки бир-бирлари устидан ҳам жосуслик қилади¸ рақибидан бир калла олдин бўлишга уринади¸ дейди профессор Галеотти.

Россия хавфсизлик тизимлари ўртасидаги бир ëниб¸ бир ўчиб келаëтган бундай рақобат узоқ тарихга эга.

Масалан¸ 2006 йилда Наркотикларга қарши кураш Федерал агентлигининг мамлакатга катта миқдорда уй жиҳозлари контрабанда қилинганига оид раҳбариятга берган маълумоти¸ Федерал хавфсизлик хизматининг бир қатор юқори даражали раҳбарларининг ишдан бўшатилиши ва Россия Бош прокурори Владимир Устиновнинг истеъфосига сабаб бўлган эди.

Хавфсизлик бўйича россиялик етакчи мутахассислардан бири Андрей Солдатов¸ Олий суд қошидаги Адлия департаменти эълон қилган расмий рақамларни ўрганиб чиққан. Унга кўра¸ махфий тарзда ëзиб олинган телефон суҳбатларидан судда далил сифатида фойдаланиш ҳоллари 2007 йилда 265 мингни ташкил этган бўлса¸ 2011 йилга келиб бу қарам 466 мингга кўтарилган.

Агар Ғарб ҳукуматлари 2001 йилдан кейин террорчиликка қарши кураш мақсадида телефон суҳбатларини эшитиш амалиëтини кенгайтирган бўлса¸ Россияда бундай амалиëт асосан сиëсий мақсадларда қўлланилмоқда¸ дейди Солдатов:

- Буюк Британия¸ АҚШ ва бошқа Ғарб ҳукуматлари фуқаролар телефон суҳбатларини эшитиш амалиëтини хавфсизлик нуқтаи назаридан изоҳлайди.
Россиядаги муаммо эса¸ бу жараëн устидан парламент назоратининг йўқлигидадир. Вазиятни янада хавфилироқ қиладиган жиҳат¸ масалан¸ мухолифат етакчилари суҳбатларини ким¸ қайси асосда ëзиб олганини ҳеч қачон аниқ билмаслигимиздадир. Россияда бу саволни ойдинлаштириши мумкин механизмнинг ўзи йўқ¸ дейди Солдатов.
XS
SM
MD
LG