Линклар

Халқаро тинчлик элчиси Кофи Аннан сешанба куни Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Учрашув давомида Аннан Россия ҳукуматини Суриядаги вазиятни ҳал қилишда кескинроқ чоралар кўришга ундаши айтилмоқда.

Душанба куни Аннан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган эди. Учрашув давомида Лавров, агар Ғарб давлатлари Сурия ҳукуматига санкциялар билан таҳдид қилишни тўхтатмаса, Россия Суриядаги БМТ кузатувчилар миссиясини узайтиришга қарши чиқишини айтди.

16 ой олдин бошланган зиддият Сурияда ҳамон давом этмоқда. Кузатувчиларга кўра, шу кунгача тартибсизликлар давомида 14 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG