Линклар

logo-print
Эрон миллий полицияси раҳбари мамлакатда намойиш этилаётган кинофилмларда актёрларнинг товуқ гўшти танаввул қилаётган кадрларни олиб ташлаш фикрини илгари сурди.

Полиция раҳбари генерал Исмоил Аҳмадий Муғаддам товуқ гўштининг нархи кескин кўтарилган бир пайтда филмлардаги товуқ истеъмол қилиш саҳналари мамлакатдаги бой эронликларга нисбатан ҳужумларга сабаб бўлиши мумкинлигини айтди.

- Филмларда одамлар товуқ гўштини истеъмол қилиши кўрсатилаётган бир вақтда айримларнинг бу гўштни харид қилишга қурби етмайди, - деди президент Маҳмуд Аҳмадинажоднинг яқин қариндоши бўлмиш генерал Муғаддам.

Унга кўра, бундай филмлар жамиятдаги қатламлар ўртасида зиддиятга сабаб бўлиши мумкин.

Айни дамда Эронда товуқ гўштинининг бир килоси беш доллардан ошиб кетган, бу эса 2011 йилдаги нархдан қарийб уч баробар кўпдир.
XS
SM
MD
LG