Линклар

Покистоннинг Банну шаҳридаги полиция идорасига уюштирилган ҳужумда тўрт жанггари ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат полицияси маълум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Покистондаги Таҳриқи Толибон гуруҳи ўз бўйнига олган.

Полициячиларга кўра, ҳалок бўлган жанггарилар орасида икки худкуш ҳам бўлган. Улар танасига боғланган бомбаларни полиция идорасига аёлларнинг бурқа либосида яшириб олиб киришган.

Бешинчи жанггари тўрт соат давом этган отишмалардан сўнг ҳибсга олинган.

Ҳужум юз берган Банну шаҳри Покистоннинг Афғонистонга чегарадош бўлган қабилалар яшайдиган ҳудудларга яқин ерда жойлашган.

Жорий йилнинг апрел ойида Толибон жангарилари Банну шаҳридаги қамоқхонага ҳужум қилиб, 400 га яқин маҳбусни озод этишганди.
XS
SM
MD
LG