Линклар

logo-print

Футбол: Ўзбекистон Иордания билан икки ўртоқлик учрашуви ўтказади


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иордания термасига қарши Амман шаҳрида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Дастлабки ўйин 13 август куни бўлиб ўтса, иккинчи ўйин 15 августга режалаштирилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Футбол федерацияси хабар берди.

Федерацияга кўра, дастлаб ҳар иккала томон 15 август куни ўртоқлик учрашуви ўтказишга келишиб олган эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон тарафи Иорданияга яна бир қўшимча ўйин ўтказиш таклифи билан чиқди.

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Амман шаҳрида ўтадиган ўртоқлик учрашувларига тайёргарликни 10 август куни бошлайди. 11 август куни эса терма жамоа делегацияси Иорданияга жўнаб кетади.

Эслатамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 11 сентябр куни 2014 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш 4-босқич 4-тур ўйинлари доирасида Тошкентда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.
XS
SM
MD
LG