Линклар

logo-print

УЕФА Европанинг энг яхши футболчиси унвонига номзодларни эълон қилди


Европа Футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) Европада тўп сурадиган энг яхши футболчи унвонига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Европанинг 53 давлатидан танланган спорт журналистлари гуруҳи тарафидан тузилган рўйхатга 32 футболчи киритилган бўлиб, уларнинг 8 нафари Европа чемпионлари бўлган испанлардир.

Рўйхат август ойида ўтадиган овоз беришдан сўнг уч кишилик кўринишга келади.
Европанинг энг яхши ўйинчиси унвонига номзодлар орасида Осиёдан япониялик Кагава ҳам бор.

Рўйхат фаворитлари деб “Реал Мадрид” ҳужумчиси Криштиану Роналду ва бу унвонга 2011 йили сазовор бўлган “Барселона” ўйинчиси Лионел Мессилар айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG