Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:49

Тошкент милицияси бошлиғи ишдан олинди


Шу йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг буйруғига асосан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Аброр Ибрагимов лавозимидан бўшатилди.

Унинг ўрнига Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг кадрлар заҳирасида турган полковник Мирсамад Одилов бошқарма бошлиғи этиб тайинланди.

Дастлаб “Узметроном” сайти орқали тарқатилган бу хабарни Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳамда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси навбатчилик қисмлари тасдиқлади. Аммо навбатчилик қисми Ибрагимовнинг истеъфоси сабабларига тўхталмади, Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси “Одиловнинг Тошкентга миршаббоши этиб тайинланганини “юқорининг буйруғи”, деб атади.

Аброр Ибрагимов Тошкент милицияси раҳбарлигига ўтган йилнинг февралида тайинланган эди. Бунгача у Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Ибрагимовнинг нега ишдан бўшатилгани тўғрисида расмий маълумотлар ҳам ошкор қилинмаяпти.

Мирсамад Аъзамович Одилов муқаддам Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида 3 йил фаолият кўрсатган, сўнгра вазирликнинг кадрлар заҳирасига олинган. “Узметроном” нашрига кўра, Аброр Ибрагимов 2011 йилнинг февралида Тошкент шаҳар ИИББни собиқ раҳбари Қобилжон Накибовдан қабул қилиб олганди.
XS
SM
MD
LG