Линклар

16 июл куни соат 17.40 да пойтахтнинг Чилонзор кўчасида жойлашган “Интернет маркази”да ёнғин чиқди ва кафенинг асосий биноси томи ҳамда орт қисми ёниб кетди.

Кўрилган тезкор чора-тадбирларга қарамай бинога йирик миқдорда зарар етди, сабаби кафе тез ёнувчан Alubond панеллари билан қопланган эди. Атрофни қуршаб олган миршабларга кўра, ёнғин оқибатида қурбонлар бўлмаган, бироқ бино каттагина моддий зарар кўрган. Ёнғинга қисқа туташувнинг сабаб бўлгани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бўлими ўт ўчирувчилари томонидан ёнғин қарийб 2 соатда ўчирилди. Ёнғиннинг бинога туташ Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ветеринария бошқармаси биносига ўтиб кетишига йўл қўйилмади.

Воқеа жойида ҳозир бўлган Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакилларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилади ва ёнғин сабаблари ўрганилади.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Давлат Ёнғин ҳавфсизлиги хизматига кўра, 2012 йилнинг биринчи ярмида ёнғин ўчириш жанговар экипажлари томонидан 6 минг 760 маротаба ёнғинларга чиқилиб, улардан 1 минг 25 таси бошланғич жараёнида ўчирилишига эришилган.

Ёнғинларда 115 нафар фуқаро қутқарилиб, 718 миллиард сўм миқдорида моддий бойликлар сақлаб қолинган. Шунингдек, ёнғинларнинг олдини олиш мақсадида 49 минг 291 та корхона, ташкилот, муассаса ва хўжаликларнинг ёнғинга қарши ҳолати текширилган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG