Линклар

logo-print

Қозоғистондаги Сурия консуллигида ёнғин рўй берди


Қозоғистоннинг Олмота шаҳридаги Сурия консуллигида рўй берган ёнғин оқибатида бинога жиддий зарар етди.

Қозоғистондаги хусусий KTK телевидениеси хабарига кўра, сешанба куни эрталаб содир бўлган ёнғин оқибатида консуллик ҳужжатлари сақланадиган бинонинг учинчи қавати буткул ёниб кетган.

Полиция тасдиқламаган хабарга кўра, Сурия консуллигидаги ёнғин бинога ичига “Молотов коктейли” ташланиши оқибатида рўй берган.

Ёнғин ўғрилик мақсадида содир этилмагани айтилмоқда.

Сурия консули Самир Дереҳ Суриянинг Қозоғистондаги ягона дипломатик идорасига қилинган ҳужум учун “радикал диний гуруҳлар”ни айблади.
XS
SM
MD
LG