Линклар

Сурия собиқ элчиси: Режим кимёвий қуролдан фойдаланиши мумкин


Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф Фараз.

Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф Фараз.

Шу пайтгача Суриядан қочиб чиққан энг юқори лавозимли сиёсатчи Сурия Президенти Башар Ал-Ассад режими ҳокимиятни қўлида сақлаб қолиши учун кимёвий қуролдан фойдаланиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

ББСга берган интервюсида Суриянинг Ироқдаги собиқ элчиси Наваф Фараз кимёвий қуроллар Ҳомсда аллақачон қўлланилган бўлиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

У Сурия режимини мамлакат бўйлаб йирик портлашлар содир этишда Ал-Қоида билан ҳамкорлик қилаётганда айблади.

Сурия режими Ғарб давлатларини сунний мазҳабидаги экстремист Ал-Қоида жанггариларининг Ал-Ассад бошчилигидаги Алавийлар режимга қарши қуролли курашда жанггариларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган эди.

Бироқ Фараз Ал-Қоида ва Сурия режими ўзаро келишмовчиликларни четга суриб қўйганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG