Линклар

Рустам Эминжонов МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашига аъзо бўлди


Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжонов.

Ўзбекистон Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Эминжонов.

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари ва МХХнинг Чегара қўшинлари қўмондони Рустам Олимович Эминжонов МДҲ Чегара қўшинлари қўмондонлари кенгашига аъзо бўлди.

Бу ҳақда Чегара қўшинлари матбуот хизматига таяниб 12news.uz Интернет нашри хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига муфовиқ ўтган ҳафта Рустам Эминжонов 2009 йил 11 августдан бери Чегара қўшинлари қўмондони лавозимида ишлаб келган Мирзаев Руслан Эркиновичнинг ўрнини эгаллаган эди.

МХХ ҳузуридаги Чегара қўшинлари бошқармаси 1992 йил март ойида тузилган.
XS
SM
MD
LG