Линклар

Ўзбекистон мухолифатидаги рўйхатга олинмаган Озод деҳқонлар партияси лидери Нигора Ҳидоятова Ўзбекистонни тарк этди.

Нигора Ҳидоятованинг Озодликка айтишича, сўнгги бир ой мобайнида 15 марта Тошкент шаҳар Миллий Хавфсизлик Хизмати бўлимига сўроққа чақиртирилган. Сўнгги марта гувоҳ сифатида эмас, айбланувчи сифатида чақиртирилгач, Нигора Ҳидоятова мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган.

- Менга нисбатан мутлақо ҳар хил бўлган учта одам гувоҳлик беришди. Улардан иккитасини танисам, учинчисини умуман кўрмаганман ва танимайман. Учинчи одам Тожикистон фуқароси экан. Ўша Тожикистон фуқаросининг гувоҳлик беришича, бамисоли мен “Ўзбекистонда конституцион тизимни қуролли йўл билан ағдариш” ниятида эканман, бу иддао эсидан оғган одамнинг алжирашига ўхшар эди.

Мен бу шахснинг кимлигини инсон ҳуқуқи фаоллари орқали Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларидан суриштириб кўрдим. Билсак, бу одам бир неча марта наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун қамалган экан.

Нигора Ҳидоятова билан суҳбатни қуйида тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG