Линклар

logo-print

Эрон Туркманистон билан савдо алоқаларини кенгайтирмоқчи


Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий.

Эрон Ташқи ишлар вазири Али Акбар Солиҳий ўз мамлакати Туркманистон билан савдо ҳажмини 10 миллиард АҚШ долларига етказишга тайёр эканини айтди.

Солиҳийнинг ушбу баёноти душанба куни Туркманистон Ташқи ишлар вазири Рашид Мередовнинг Эронга икки кунлик ташрифи тугаганидан кейин янгради.

2011 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси беш миллиард АҚШ долларидан ошган.

Эрон Савдо вазирлиги расмийлари Туркманистонга энергия манбаларини ўзлаштириш ва уй-жой қурилишида ишлатиладиган техник ускуналар экспорт қилиш ва уларга инженерлик хизматлари кўрсатишга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG