Линклар

Покистонда минглаб исломчилар АҚШ учқичлари Покистон-Афғонистон чегара ҳудудини бомбардимон қилиб келаётгани ва Афғонистондаги НАТО кучларига зарурий юкларни Покистон орқали ташиш қайта тикланганига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Намойишчилар “Америкага ўлим!” каби ишорларни кўтариб чиқди.

17 июл кунги намойиш Покистондаги Жамоати Исломий ташкилоти томонидан уюштирилди.

Норозилик акцияси Тўрҳам чегара текширув пункти яқинида жойлашган Жамруд шаҳрида бўлиб ўтди.

Маҳаллий расмийларга кўра, намойишда 18-20 минг одам қатнашган.
XS
SM
MD
LG