Линклар

Туркиянинг Dal Teknik Makina ширкати Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати билан Жиззах вилоятида цемент заводи қуриш ҳақида шартнома имзолади.

Комбинат вакилига асосланиб РИА Новости ахборот агентлигининг билдиришича, шартнома қиймати 97,6 миллион АҚШ долларини ташкил қилади.

Фойдаланишга топширилганидан сўнг завод йилига 760 минг тонна портландцемент ва 350 минг тонна оқ цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, умумий қиймати 114,2 миллион долларлик мазкур лойиҳанинг 74,2 миллион доллари Ўзбекистон Қайта куриш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан, 40 миллион доллари Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати ҳисобидан қопланади.
XS
SM
MD
LG