Линклар

Қирғиз ва ўзбек чегарачилари ўртасида отишма бўлгани хабар қилинди


Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасидаги Дўстлик чегара текширув пункти, Ўш, 2012 йил 26 октябр.

Қирғизистон-Ўзбекистон ўртасидаги Дўстлик чегара текширув пункти, Ўш, 2012 йил 26 октябр.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг расман тасдиқланмаган дастлабки маълумотларга таяниб хабар қилишича, отишмада қирғизистонлик бир чегарачи ҳалок бўлган.

Айтилишича, отишма маҳаллий аҳоли билан чегарачилар орасида чиққан можародан сўнг юз берган.

Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ҳокими Атантай Рисқулов воқеа Кўктош қишлоқ ҳукуматига қарашли Булоқбоши қишлоғидаги чегара масканида юз берди, деган маълумот етиб келганини ўша жойга кетаётиб Озодлик мухбирига билдирган.

Қирғиз Республикаси Чегара хизмати воқеа ҳақидаги хабар ўрганилаётганини, тафсилотлар тўғрисида кейинроқ маълумот берилажагини айтган.
XS
SM
MD
LG