Линклар

Россия президенти Владимир Путин сешанба куни тинчлик элчиси Кофи Аннан билан Суриядаги вазият бўйича музокара ўтказди.

Учрашув давомида Владимир Путин Россия ҳукумати Суриядаги зиддиятни ҳал этишда барча чораларни кўришини ҳамда Башар Асад ва унга мухолиф гуруҳлар ўртасида мулоқот ўрнатишга ўз ҳиссасини қўшишини айтиб ўтди.

БМТ ва Араб давлатлари лигаси тинчлик элчиси Кофи Аннан эса Сурияда узоқ муддатдан бери давом этаётган бўҳрон айни дамда ўзининг “авж нуқтаси”га етганини айтди.

Расмий Кремл халқаро ҳамжамиятнинг Башар Ассад режимига кучлироқ босим ўтказиш ҳаракатларига йўл бермай келади.

Россиянинг Сурия ҳукуматига кўрсатаётган ёрдамига қарамай, исёнчилар қатор муваффақиятларга эришиб, тўқнашувлар айни дамда пойтахт Дамашқ яқинига давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG