Линклар

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни хизмат ташрифи билан Россияга учиб келади.

Эрдўғон Москвада Россия президенти Владимир Путин ва қатор мулозимлар билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳамда Суриядаги вазият бўйича музокаралар ўтказиши айтилмоқда.

Сурия билан чегарадош Туркия Москва ёрдамидан фойдаланаётган Башар Ассад ҳукуматини мамлакатдаги нотинч вазият юзасидан кескин танқид қилиб келади.

Айни дамда Сурияда давом этаётган тўқнашувлар туфайли Туркияга қочиб ўтган қочқинларнинг сони юз мингдан ошди.

Путин ва Эрдўғон икки давлат ўртасидаги савдо-сотиқ ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.

Россия ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 31,8 миллиард АҚШ долларни ташкил этади.
XS
SM
MD
LG