Линклар

Покистоннинг Карачи шаҳрида қуролланган шахс Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига тегишли автомобилни ўққа тутди.

Сешанба куни юз берган ҳужум оқибатида автомобил ҳайдовчиси ва ташкилот номидан Покистонда полиомиелитга қарши курашиб келган шифокор яраланди.

Яраланганларнинг аҳволи оғир эмаслиги ва улар айни дамда хусусий шифохонада экани айтилмоқда.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ушбу ҳужум уч кун давом этиши режалаштирилган полиомиелитга қарши эмлаш акциясига қарши қаратилганини кўрсатувчи далиллар йўқ.

Аввалроқ Покистон шимолида фаоллашган Толибон ҳаракати полиомиелитга қарши эмлаш акциясига қарши чиқиб, НАТО юклари мамлакат ҳудудидан ўтишда давом этар экан, эмлашга йўл қўймаслигини билдирган эди.
XS
SM
MD
LG