Линклар

Доғистонда тўрт жанггари йўқ қилинди


Жанггарилардан бири ўз уйида қамал қилинган пайти ўлдирилган.

Жанггарилардан бири ўз уйида қамал қилинган пайти ўлдирилган.

Бугун тунда Доғистоннинг Хасавюртов тумани Муцалаул қишлоғи яқинида жанггари деб гумон қилинган уч киши ўлдирилди.

Полициячилар улар кетаётган машинани тўхтатмоқчи бўлганида, жанггарилар полициячиларни ўққа тутган.

Полиция ходимларининг тезкор ҳаракатлари боис уч жанггари ҳам отиб ўлдирилган.

Шунингдек, бугун кечаси Табасаран туманининг Хучни посёлкасида бир жанггари ўзи яшаётган уйда полиция томонидан қамал қилинган пайтда, қаршилик кўрсатгани учун отиб ташланган.
XS
SM
MD
LG