Линклар

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборотига кўра, Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиши 20 июлга тўғри келади.

17июл куни президент Ислом Каримов имзолаган “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорга кўра, Рамазон ойини жойларда миллий анъана ва урф-одатларига мос равишда ўтказиш вилоятлар ва шаҳар хокимликлари билан биргаликда “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармаларига топширилди.

Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш Бош вазир Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилди.

Президент қарорида Рамазон ойида ислом динини тиклаш, виждон эркинлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш таъкидланади.
XS
SM
MD
LG