Линклар

logo-print

Остершунддаги маҳкама бир кунга узайтирилди


Обид қорига суиқасдда айбланувчилар судда юзларини кўрсатмаяпти.

Обид қорига суиқасдда айбланувчилар судда юзларини кўрсатмаяпти.

Швециянинг Остершунд шаҳрида Обидхон қори Назаровга суиқасд қилишда кўмаклашганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаролари устидан суд маҳкамаси яна бир кунга узайтирилди.

17 июлда якунланиши кутилган маҳкама бугун ҳам давом этмоқда.

Кеча суиқасд ижрочиси деб кўрилаётган Юрий Жуковский билан учрашган судланувчи Нодира Аминованинг дугоналари телекўприк тарзида кўрсатма беришган.

Обидхон қори назаров суиқасидига алоқадорликда айбланаётган Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминова устидан суд 12 июл куни Остершунд шаҳар судида бошланди.

54 ёшли Обидхон қори Назаров 22 феврал куни Стромшунд қишлоғидаги уйи олдида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада кома ҳолатида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG