Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:40

Ozodlik Online: МТСнинг узилиши Сизга қандай таъсир қилди?


Ўзбекистонда МТС мобил алоқаси узулиши оддий ўзбекистонликлар кундалик ҳаётига қандай таъсир қилгани хусусидаги мавзу 18 июл Тошкент вақти билан 21:30да эфирга бериладиган Ozodlik Online дастурида муҳокама қилинди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:57:31 0:00
Бевосита линк


Ўзбекистондаги энг йирик мобил алоқа оператори фаолияти - МТС-Ўзбекистон 17 июл куни соат 18:00да тўхтатилди. Бу ҳақда олдиндан хабардор қилинмаган ва кундалик ҳаётни мобил телефонисиз тасаввур қила олмай қолган ўзбекистонликлар бошқа мобил алоқа компаниялари эшиклари олдида турнақатор бўлишди.

Beeline, UCell ва бошқа мобил алоқа ширкатлари иш кунини узайтирганига қарамасдан, янги мижозлар оқимини кўтара олмай қолди. Натижада МТС-Ўзбекистон ширкатининг миллионлаб собиқ мижози алоқа доирасидан ташқарида қолди. Бу ҳодиса Ўзбекистоннинг бир лаҳзада “тош асрига” қайтганига менгзайди демоқда баъзи таҳлилчилар.

Ozodlik Online дастурининг 18 июл, Тошкент вақти билан соат 21:30да эфирга кетадиган сонида МТС-Ўзбекистон фаолияти тўхтатилиши Сизнинг кундалик турмушингизга қандай таъсир қилди мавзусида бўлади.

Умуман, МТС-Ўзбекистоннинг узилиши Сизга ва атрофингиздагиларга таъсир қилдими? Қандай моддий ёки маънавий зарар кўрдингиз? Сиз ва тиниш-билишларингиз бу вазиятдан қандай чиқаяпсиз?

“Ozodlik Online” тингловчилари дастур давомида Skype орқали (ozodskype) тўғридан тўғри алоқага чиқиб очиқ мулоқот иштирокчисига айланишлари мумкин.

“Ozodlik Online” дастурида Озодликнинг “Facebook” ва “Twitter” даги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

Ozodlik Online – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG