Линклар

logo-print
Москва ҳукумати муҳолифатдаги "6 май қўмитаси" ҳаракатининг 26 июлда Новопушкинский ҳиёбонида ўтказилиши режалаштирилган намойиши учун рухсат берди.

Бу ҳақда хабар қилган "Интерфакс" маълумотига кўра, Москва минтақавий хавфсизлик департаменти раҳбар ўринбосари Василий Олейник буни тасдиқлаган.

Олейникка кўра, акция иштирокчилари сони 1500 киши бўлишига рухсат берилган.

Аввалроқ Москва расмийлари ушбу митингга розилик бермаган эди.

"6 май қўмитаси" Болотний майдонида ҳибсга олинганларни ҳимоя қилиш мақсадида тузилган.

Жорий йилнинг 6 май куни Болотнийдаги намойишда мухолифат билан намойишчилар ўртасида тўқнашув юзага келган ва юзлаб одам ҳибсга олиниб, ўнлаб одам жароҳатланган эди. Ҳозирда 14 кишига нисбатан тергов жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG