Линклар

Бугун Дамашқ марказида содир этилган ҳудкуш ҳужуми оқибатида Сурия Мудофаа вазири Дауд Ража ҳалок бўлди.

Бу ҳақда хабар қилган Сурия давлат телевидениеси хабарига кўра, ҳудкуш ҳужуми Дамашқдаги Миллий хавфсизлик хизмати биноси олдида содир этилган.

Ҳужум натижасида Башар режимининг яна бир қанча мулозимлари жароҳатлангани айтилмоқда.

Тўрт кундирки Сурия пойтахтида ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида тўқнашув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG