Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:52

Барнаулда итлар талаган ўзбекистонлик жасади топилди


17 июл куни Барнаул шаҳридаги улгуржи савдо бозори ёнида ит талашидан ўлган ўзбекистонликнинг мурдаси топилди.

Бу ҳақда Озодликка Россия Федерацияси Олтой ўлкаси бўйича Тергов қўмитаси раҳбари ўринбосари Людмила Рязанцева маълум қилди.

- Ҳодиса кеча юз берди. Бизга бу киши 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани, Олтой ўлкасида қайдга турмагани, ўз юртдошлариникида Барнаулда яшаб юргани маълум бўлди. Бу шахс бозорнинг ёнида жойлашган қурилиш ширкатларидан бирида расман меҳнат қилаётган экан. Олиб борилган дастлабки суд-тиббий эспертиза хулосасига кўра, у ҳақиқатан бозор атрофида санғиб юрган дайди итлар томонидан етказилган жароҳатлардан ўлган, дейди Людмила Фёдорова.

Маълум бўлишича, исми ошкор этилмаётган ўзбекистонлик 16 июл кечки соат 6 лардан кейин йўқолиб қолган. Бир кун ўтиб уни маҳаллий бозор хизматчилари топган.

Ўзбекистон фуқароси ўлими юзасидан маҳаллий Тергов қўмитаси томонидан тергов- суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG