Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:01

Сурияда икки мулозим ҳудкуш қурбони бўлди


Сурия Мудофаа вазири Дауд Ражха ҳудкуш ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.
Сурия Мудофаа вазири Дауд Ражха ҳудкуш ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди.

18 июл куни Дамашқ марказидаги ҳудкуш ҳужумида Сурия Мудофаа вазири Дауд Ражха ва унинг ўринбосари Ассаднинг куёви Осиф Шавкат ҳалок бўлди.

Сурия давлат телевидениеси хабарига кўра, ҳудкуш ҳужуми Дамашқдаги Миллий хавфсизлик хизмати биносида Ассад режимининг куч ишлатар тузилмалари раҳбарларининг йиғилиши бўлаётган пайтда содир этилган.

Ҳужум оқибатида Сурия Мудофаа вазири Дауд Ражха воқеа жойида ҳалок бўлган.
Башар ал- Ассаднинг куёви Мудофаа вазири ўринбосари Осиф Шавкат эса олган жароҳатлари туфайли шифохонада оламдан ўтган.

Сурия давлат телевидениси маълумотига кўра, Ички ишлар вазири Иброҳим ал-Шаар оғир яраланган ва шифохонага етказилган. Унинг аҳволи қониқарли экани айтилмоқда. Шунингдек, Сурия Разведка бошлиғи Ҳишам Баҳтиёр ҳам оғир яраланган ва операция қилинган.

Шунингдек, ҳудкуш ҳужуми натижасида Ассад режимининг яна бир қанча мулозимлари ҳам жароҳатлангани хабар қилинди.

Рейтер агентлиги хавфсизлик хизматидаги манбаларга таяниб хабар қилишича, ҳудкуш шахс Ассад ҳукуматидаги мулозимлардан бирининг тан қўриқчиси бўлиб ишлаган.

Осиф Шавкат 2005 йилдан 2009 йилгача ҳарбий разведка хизмати бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатган кейин Мудофаа вазири ўринбосари лавозимига тайинланган. 1995 йили Шавкат Ассаднинг синглисига уйланган.

Ҳужум учун маъсулиятни қуролланган мухолифатчилар гуруҳи- "Озод Сурия армияси" ва шу пайтгача унчалик таниқли бўлмаган "Ислом бригадаси" гуруҳлари ўз зиммасига олди.

Дамашқдаги ҳужумдан кейин гапирган АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта Суриядаги вазият назоратдан чиқиб кетаётганини таъкидлади.

Пентагон раҳбари Суриядаги зўравонликларнинг кучаётганидан хавотир билдириб, халқаро жамоатчиликни Башар ал-Ассадга истефога кетиши учун босимни кучайтиришга чақирди.

Суриядан олинган сўнгги хабарга кўра, президент Башар ал-Ассад Фаҳд ал Фрежни Мудофаа вазири лавозимига тайинлаган.

Тўрт кундирки Сурия пойтахтида ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида тўқнашув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG