Линклар

logo-print

18 июл куни таниқли рус шоири Евгений Евтушенко таваллудига 80 йил тўлди.

Евгений Евтушенко 1932 йили Россиянинг Иркутск шаҳрида Болтиқбўйи немисларидан бўлган геолог оиласида дунëга келди.

Евгений Евтушенко 1949 йилдан бошлаб ўз шеърларини чоп қилдира бошлади.
1952 йилда Евгений Евтушенко СССР ëзувчилар уюшмасининг энг ëш аъзоси бўлди.

1960 йилда Москвадаги Политехника музейи залида ўша пайтда урф бўлган шоирлар Роберт Рождественский, Белла Ахмадулина ва Булат Окуджава билан биргаликда қилган чиқиши Евтушенкога шухрат олиб келди.

Евтушенко ва Ўзбекистон

Евгений Евтушенко ўтган асрнинг саксонинчи йилларида Ўзбекистонга тез-тез сафар қилган эди. Бу сафар хулосалари ўлароқ, унинг пахта монокултураси, болалар меҳнати ҳақидаги туркум мақолалари “Литературная газета”да эълон қилинган эди.

Евгений Евтушенко ўзбек модерн шеъриятининг Москвадаги тарғиботчиларидан бири саналади.

Евтушенко ўзбек шоири Омон Матжоннинг қатор шеърларини рус тилга таржима қилган. Айни пайтда Евтушенконинг асарларини Омон Матжон ўзбек тилига таржима қилган.

Евтушенко киночи сифатида 1984 йили суратга олган “Болалар боғчаси” филмида Омон Матжон кичик бир ролни ўйнаган.

Евгений Евтушенконинг туғилган кунида ўзбек шоири Омон Матжон ўз хотираларини Озодлик тингловчилари билан баҳам кўрди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG