Линклар

Обидхон қорига суиқасд айбдорлари 15 йилга қамалиши мумкин


Обидхон қори Назаровга суиқасдда айбланаётган икки ўзбекистонлик суд биноси олдида.

Обидхон қори Назаровга суиқасдда айбланаётган икки ўзбекистонлик суд биноси олдида.

Бугун Швециянинг Остершунд шаҳрида ўтган маҳкамада прокурор Кристер Петерсон Обидхон қори Назаров суиқасдига алоқадорликда айбланаётган Ўзбекистон фуқаролари Баҳодир Пўлатов ва Нодира Аминовага нисбатан 8 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси сўради.

Бу ҳақда маҳкамани кузатган маҳаллий журналистлар Озодликка маълум қилди.

Прокурор Петерсон Обидхон қори Назаровга суиқасд Ўзбекистон хавфсизлик хизматлари топшириғига кўра амалга оширилгани асосида судда етарли фактлар борлигини ҳам таъкидлаган.

Ҳукм қачон эълон қилиниши эртага маълум қилинади.

54 ёшли Обидхон қори Назаров 22 феврал куни Стромшунд қишлоғидаги уйи олдида номаълум шахс томонидан ўққа тутилган ва бошидан жароҳатланган эди. У ҳамон Швециянинг Умио шаҳридаги клиникада кома ҳолатида қолмоқда.
XS
SM
MD
LG