Линклар

Тошкент шаҳрида Собир Раҳимов метро станциясидан Сирғали мавзесигача узунлиги 8 кмни ташкил этувчи метро линияси қуриш ва Юнусобод метро линиясини яна 3,5 километрга узайтириш режалаштирилмоқда.

Olam.uz сайти маълумотига кўра, бу ҳақда Тошкент шаҳрини ривожлантириш ва реконструкция қилиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган давлат лойиҳасида қайд қилинган.

Мазкур лойиҳада “Тошкент” аэропортини шаҳар ташқарисига чиқариш яъни Тошкентдан 45 км жанубга, Жиззах томонга чиқариш кўзда тутилган.

Шунингдек, пойтахт майдонини 41,8 минг гектаргача ошириш кўзда тутилган. Шу тарзда шаҳар ҳудуди Қибрай, Ўртачирчиқ ва Зангиота туманлари ерлари ҳисобига 8,63 минг гектарга кўпаяди.
XS
SM
MD
LG