Линклар

Болгариянинг Бургас шаҳри аэропортида кеча содир этилган портлаш қурбонлари сони етти кишига етди, ўттиздан ортиқ одам яралангани аниқланди.

Болгария расмийларининг Исроил ҳукуматига маълум қилишича, исроиллик сайёҳларни олиб кетаётган автобусга бомба ўрнатилгани портлашга сабаб бўлган. Болгария ҳукумати жиноятчиларни топиш учун барча имкониятлар ишга солинишини билдирди.

Исроил Бош вазири Бенямин Натаняҳу портлаш учун масъулиятни Эрон зиммасига юклади ва бунга куч билан жавоб қайтаришини таъкидлади. Натаняҳу Бургасдаги портлашни Исроил фуқароларига Таиланд, Хиндистон, Грузия, Кения ва Кипрда қилинган ҳукжумлар билан боғлади.
XS
SM
MD
LG