Линклар

logo-print

Дамашқдаги портлашда жароҳатланган яна бир вазир вафот этди


Суриянинг 18 июлдаги портлашда ҳалок бўлган юқори мартабали амалдорлари Хассан Али Туркманий, Дауд Ража ва Асиф Шавкат.

Суриянинг 18 июлдаги портлашда ҳалок бўлган юқори мартабали амалдорлари Хассан Али Туркманий, Дауд Ража ва Асиф Шавкат.

Дамашқ марказида чоршанба куни содир этилган ҳудкуш ҳужуми оқибатида олинган жароҳат туфали Сурия ички ишлар вазири Иброҳим аш-Шаар вафот этди.

Аввалроқ мазкур портлашда Сурия мудофаа вазири Дауд Ража, президент Башар Асаднинг қариндоши ва Сурия мудофааа вазири ўринбосари Асиф Шавкат ва Инқирозли вазиятлар идораси раҳбари Хассан Али Туркманий ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Портлаш учун маъсулиятни исёнчиларнинг “Озод Сурия армияси” ва “Ислом бригадаси” гуруҳи ўз зиммасига олган.

Тўрт кундирки Сурия пойтахтида ҳукумат кучлари билан исёнчилар ўртасида тўқнашув давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG