Линклар

Гренландия шимолидаги Петерманн музлигидан Манхэттен оролидан икки марта катта бўлган айсберг ажралиб чиқди. Бу ахборот NASA сунъий йўлдоши олган сурат билан тасдиқланди.

Икки йил аввал Петерманн музлигидан майдони 250 квадрат километр бўлган айсберг ажралиб чиққан эди.

Музликлардан айсбергларнинг ажралиши табиий жараён. Бироқ Петерманн музлигида бу жараён сўнгги йилларда жадаллашгани олимларнинг ташвишига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG