Линклар

МТС-Ўзбекистон лицензияси бекор қилиниши ортидан Ўзбекистон уяли алоқа базаси 25 фоизга, яъни 6 миллион абонентга камайиши мумкин. Новости агентлиги ўзбекистонлик экспретларга таянган ҳолда мана шундай маълумот тарқатди.

Ҳисоб-китобларга кўра, сўнгги икки кун мобайнида Ўзбекистонда ишловчи уяли алоқа операторлари МТС –Ўзбекистон лицензияси бекор қилингач, 2 миллион абонентни ўз хизмат доирасига қўшишга муваффақ бўлган. Мижозларнинг кескин кўпайиши оқибатида алоқа сифати ёмонлашган ва тармоқда узилишлар юзага келмоқда.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қарори билан 17 июл куни МТС уяли алоқа лицензияси 10 кунга бекор қилинган эди.
XS
SM
MD
LG