Линклар

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Дин ишлари қўмитаси мамлакатда Рамазон ойини муносиб ўтказиш учун барча тайёргарликлар кўрилгани ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 17 июл куни "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги қарорни имзолаган эди.

Дин ишлари қўмитаси маълумотига кўра, мазкур қарорга асосан масжидлар, мақбаралар ва қабристонлар атрофи тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилган.

20 июл Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланргани учун Ўзбекистондаги 2037 масжидда тарових намозини ўқиш 19 июлда бошланди.

Дин ишлари қўмитаси рамазон ойида мамлакатдаги 733 масжидда Ҳатми Қуръон қилинишини билдирди.
XS
SM
MD
LG