Линклар

logo-print
Британия ташқи ишлар вазири Уилям Хейг Сурия юзасидан БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясига Россия ва Хитой томонидан вето қўйилишини “кечирилмас ҳолат” деб баҳолади.

Хейг Лондонда журналистлар билан учрашуви чоғида Россия ва Хитой “Сурия халқига энг оғир дамларда орқа ўгирганини” айтди. Британия ташқи ишлар вазирига кўра, бу ҳолат Яқин Шарқда Россия ва Хитой имиджига салбий таъсир кўрсатади.

Пайшанба куни Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг президент Башар Асад раҳбарлигидаги Сурия ҳукуматига янги санкциялар жорий этилиши кўзланган резолюциясига вето қўйган эди.
XS
SM
MD
LG