Линклар

Испанияда ўн минглаб одамлар ҳукумат томонидан қатъий тежамкорлик чоралари қўлланилишига қарши норозилик намойишлари ўтказди. Намойишлар Испаниянинг 80 та шаҳрида бўлиб ўтди.

Испания пойтахти Мадридда ўтган намойишни тарқатиш учун полиция резина ўқлар ва тўқмоқларни қўллашга мажбур бўлди.

Испан парламенти солиқлар кўпайтирилиши ва иш ҳақи озайтирилиши назарда тутилган қатъий тежамкорлик тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Бу қонун пайшанба куни кечқурун ҳукумат томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Испания Европа Иттифоқидан 100 миллиард евро миқдорида ёрдам сўрамоқда.
Испания Греция, Ирландия ва Португалиядан сўнг Европа Иттифоқидан қарз бўҳронини енгиб ўтиш учун молиявий ёрдам сўраётган тўртинчи давлат бўлди.
XS
SM
MD
LG