Линклар

logo-print
Болгарияда амалга оширилган ҳужумда нобуд бўлган беш нафар исроиллик жума куни Исроилда дафн қилинади.

Болгариянинг Қора денгиз соҳилидаги Бургас шаҳрида чоршанба куни амалга оширилган портлашда беш исроиллик, болгариялик автобус ҳайдовчиси ва худкуш шахс ўлган.

Худкуш ҳужумда яна 30дан ортиқ одам яраланган.

Ҳужум юзасидан олиб борилаётган текширувга АҚШнинг Федерал тергов бюроси расмийлари ҳам қўшилди.

Хабарларга кўра, мутахассислар худкушнинг шахсини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Айни пайтда, Эрон ва Ливаннинг Хизбуллоҳ гуруҳи ҳужум учун масъул экани ҳақидаги Исроилнинг айбловини инкор қилди.
XS
SM
MD
LG