Линклар

logo-print

Озарбайжон: Ҳайдар Алиев марказида ёнғин чиқди


Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида содир бўлган ёнғин, 2012 йил 20 июл.

Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида содир бўлган ёнғин, 2012 йил 20 июл.

Озарбайжоннинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Озодликка Бокудаги Ҳайдар Алиев марказида рўй берган ёнғинни ўнта ўт ўчирувчи бригада ўчиришга ҳаракат қилаётганини билдирди.

Озарбайжоннинг ҳозирги Президенти Илҳом Алиевнинг марҳум отаси номи билан аталган марказ Ҳайдар Алиев таваллудининг 89 йиллиги муносабати билан жорий йил май ойида очилган эди.

Совет Иттифоқи даврида Озарбайжон коммунистик партияси иринчи котиби, Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг мустақил Озарбайжон президенти лавозимини эгаллаган Ҳайдар Алиев 2003 йилда 80 ёшида вафот этган.

Ҳайдар Алиев марказини қуриш учун юзлаб миллион АҚШ доллари сарфлангани айтилади.
XS
SM
MD
LG